Live
1
Ўзбек

«Лейпциг» Эстевнинг трансферини эълон қилди

Футбол
17 июл, 16:25
24 ёшли Максим «буқалар» сафида 3-рақамли либосда ҳаракат қилади.
«Лейпциг» Эстевнинг трансферини эълон қилди
Фото: RB Leipzig

Франциялик ҳимоячи Максим Эстев «Бёрнли»дан «Лейпциг» клубига кўчиб ўтди.

Футболчи янги жамоаси билан 2031 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартнома имзолади. 24 ёшли Эстев «буқалар» сафида 3-рақамли либосда ҳаракат қилади.

Маълумот учун, Максим ўтган мавсум барча турнирларда 36 та учрашувда иштирок этди. Трансфермаркт маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 28 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, «Лейпциг» клуби Бундеслигада мавсумни 3-ўринда якунлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лейпциг Лейпциг
Бугунги янгиликлар