Live
1
Ўзбек

Расман: Муҳаремович – «Лидс» футболчиси

Футбол
17 июл, 15:48
Ториқ «товуслар» билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Расман:  Муҳаремович – «Лидс» футболчиси
Фото: Leeds United

«Лидс» марказий ҳимоячи Ториқ Муҳаремович трансферини расман эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Босниялик 23 ёшли футболчи Англия клубига «Сассуоло»дан кўчиб ўтди. Муҳаремович «товуслар» билан 5 йиллик шартнома имзолади. Трансфер маблағи ошкор қилинмаган.

Ториқ 2026 йилги жаҳон чемпионатида ҳам Босия миллий жамоаси билан қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, «Лидс» ўтган мавсум Англия Преьер-лигасини 14-ўринда якунлади. Янги мавсумнинг илк турида жамоа 22 август куни сафарда «Ноттингҳэм Форест»га қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лидс Лидс
Бугунги янгиликлар