Тошкент дербиси доирасида бўлиб ўтган «Пахтакор» ва «Локомотив» ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади – 1:1. Натижада айниқса, чемпионлик учун курашаётган «Пахтакор» икки очкодан айрилди.
Ўйин якунига етганидан сўнг «Пахтакор» устози Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.
«Ўйинга келадиган бўлсак, битта гол урдик ва шу билан «Пахтакор» жамоаси ўйнамади. Нимага бундай бўлди, билмадим. Шундоққина қийналмасдан ютиб кетамиз, деб ўйлашди. Лекин ҳеч ким осонликча бермайди. Ҳозир йигитларга ҳам айтдим. Биринчи голни, 10 дақиқани ҳисобга олмаганда бутун ўйинни ёмон ўтказдик. Ҳеч ким ўз даражасида ўйнагани йўқ.
- «Пахтакор» қанақадир ғалати ўйнади. Бунга икки ойлик танаффусни ҳам сабаб қилиб кўрсатса бўладими? Тонусда бўлмагани кўринди-да.
- Тонус бўлмаса ҳамма курашиши, ўйнаши, югуриши керак. Ҳамма тонусда эмас. Менимча, бошқа нарса. Кўриб, таҳлил қилиб, гаплашамиз.
- Статистикага қарасак, «Пахтакор»да иккита аниқ зарба, «Локомотив»да 5 та бўлибди. Рақибни кўп ҳужумлари ўтиб кетиб қолди. Ҳимояда ҳам муаммолар борга ўхшади.
- Бугун муаммо кўп эди. Ҳамма позицияда муаммо бор эди. Жарима майдонига борамиз, «16 лик»дан ҳеч ким дарвозага тепмаяпти. Чапга, ўнгга, дарвозани ичига олиб кириб қўйишмоқчими, билмайман. Дарвозага тепмаса ҳеч ким гол ура олмайди.
- Чинедуни ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Чинеду машғулотларда яхши, бугун ҳам ҳаракат қилди. Ҳали ўйинга киришиб кетиши керак. Яқинда келди. Худо хоҳласа, голлар уради», - дея Камолиддин Тожиевнинг сўзларидан келтиради Tribuna.uz журналисти.
Камолиддин Тожиев: «Ҳеч ким ўз даражасида ўйнагани йўқ»
Эксклюзив
17 июл, 15:54
«Пахтакор» бош мураббийи «Локомотив»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Фото: Tribuna.uz
17.07.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Пахтакор
1
:
1
Локомотив Ташкент