Бугун
18
Ўзбек

«Аякс» Маркос Леонардони ўз сафига қўшиб олди

Футбол
17 июл, 15:09
Tрансфер қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.
«Аякс» Маркос Леонардони ўз сафига қўшиб олди
Фото: Ajax Fc

Амстердамнинг «Аякс» клуби ҳужумчи Маркос Леонардо трансферини расман эълон қилди.

Бразилиялик 23 ёшли футболчи Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клубидан Нидерландия грандига кўчиб ўтди. Томонлар ўртасидаги келишув 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфер қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Маркос Леонардо профессионал фаолиятини Бразилиянинг «Сантос» клубида бошлаган. У 2024 йил бошида Португалиянинг «Бенфика» жамоасига ўтган бўлса, ўша йилнинг ўзида «Ал Ҳилол» сафига қўшилган.

Бразилиялик ҳужумчи Саудия клуби сафида 82 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 48 та гол уришга муваффақ бўлди.

Бугунги янгиликлар