Бугун
18
Ўзбек

«Пахтакор» ва «Навбаҳор» Суперлигадаги 1000-ўйинини ўтказади

Футбол
17 июл, 04:15
Ўзбекистон юқори дивизионида мунтазам қатнашиб келаётган икки клуб бугун юбилей ўйинда майдонга тушади.
«Пахтакор» ва «Навбаҳор» Суперлигадаги 1000-ўйинини ўтказади
Foto: FC Pakhtakor

Бугун, 17 июл куни Суперлигада 12-тур баҳслари давом эттирилади.

Ушбу беллашувларда «Пахтакор» ва «Навбаҳор» клублари Ўзбекистон юқори дивизионидаги юбилей ўйинларини ўтказишади.

«Локомотив»га қарши баҳс «шерлар» учун, ОКМК билан беллашув эса наманганликлар учун чемпионатдаги 1000-ўйинга айланади.

Фақат шу икки клуб мунтазам равишда юқори лигада ўйнаб, ҳеч қачон Пролигага — иккинчи дивизионга тушиб кетмаган.

Маълумот учун, «Пахтакор» 16 карра Ўзбекистон чемпиони саналади. «Навбаҳор» эса бир бор — 1996 йили мамлакатнинг тенгсиз клубига айланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
  • Навбаҳор Навбаҳор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар