Live
1
Ўзбек

«Машъал» Бошняк ва Русанов трансферларини эълон қилди

Футбол
17 июл, 02:15
Суперлига аутсайдери таркибига сербиялик ва россиялик футболчиларни қўшиб олди.
«Машъал» Бошняк ва Русанов трансферларини эълон қилди
Foto: Mash'al PFC

«Машъал» ёзги трансферлар даврида таркибини кучайтирмоқда.

Муборак клуби сербиялик марказий ҳимоячи Страхиня Бошняк билан 2026 йил мавсуми якунига қадар амал қиладиган шартнома имзолади.

27 ёшли футболчи 1999 йил 18 февралда Сербиянинг Кралево шаҳрида туғилган. У 1,84 метр бўйга эга бўлиб, чап оёқда ўйнайди. Асосий позицияси — марказий ҳимоячи. Страхиня Сербия ҳамда Босния ва Ҳерцеговина фуқаролигига эга.

Бошняк футболчилик фаолиятини ОФК «Белград» академиясида бошлаган, кейинчалик Сербиянинг машҳур «Партизан» академиясида таҳсил олган. Катта футболда эса «Партизан», «Войдовац», «Жарково», «Раднички», Италиянинг «Гравина» ҳамда сўнгги марта Сербиянинг «Дубочица» (Лесковац) клублари сафида тўп тепган.

Straxinya Boshnyak
Foto: FC Mash'al

Ҳимоячи Сербиянинг турли ёш тоифасидаги жамоаларида ҳам мунтазам ўйнаган. У U-16, U-17, U-18 ва U-19 жамоаларида жами 40 дан ортиқ баҳсда иштирок этган, U-21 жамоаси сафида эса 1 та расмий ўйинда майдонга тушган.

Шунингдек, клуб россиялик дарвозабон Владислав Русанов билан ҳам шартномаси имзолади.

24 ёшли посбон 2001 йил 1 август куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида туғилган. Унинг бўйи 2,00 метр бўлиб, дарвозабон позициясида ҳаракат қилади. Фаолияти давомида Беларуснинг «Энергетик-БГУ» ҳамда Россиянинг «Леон Сатурн» жамоаларида ҳаракат қилган. Сўнгги икки ярим мавсумда «Леон Сатурн» сафида 50 дан ортиқ расмий ўйинда майдонга тушган.

Маълумот учун, «Машъал» Суперлигада ўтган 11 та турда бирорта очко олмади ва сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Жамоа аввалроқ Сергей Лушанни бош мураббий этиб тайинлаганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Машъал Машъал
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар