«Депортиво» клуби ҳужумчи Пер-Эмерик Обамеянг трансферини эълон қилди.
Габонлик 37 ёшли футболчи Ла Лигага қайтган клуб билан 2028 йил ёзигача мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолади.
Пер ўтган мавсумда барча турнирларда 41 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати ҳозирда 2,5 миллион еврони ташкил этади.
Фаолияти давомида Обамеянг «Лилл», «Монако», «Сент-Этиен», «Боруссия Д», «Арсенал», «Барселона», «Челси», «Марсел» ва яна бир қатор клублар шарафини ҳимоя қилган.
Эслатиб ўтамиз, «Депортиво» ўтган мавсум якунларига кўра Сегундадан Ла Лигага йўлланмани қўлга киритган.