Live
1
Ўзбек

Росениор: «Челси Алонсо сиймосида ажойиб мураббийни топди»

Футбол
17 июл, 16:53
Англиялик мутахассис «Париж» устозига айланди.
Росениор: «Челси Алонсо сиймосида ажойиб мураббийни топди»
Фото: Getty Images

«Париж» бош мураббийи Лиам Росениор ўзининг собиқ жамоаси — «Челси» ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Мен «Челси»га келажакда фақат энг яхши тилакларни тилайман. Жамоа Хаби Алонсо сиймосида ажойиб мураббийни топди, деб ҳисоблайман. Уларнинг натижаларини кузатиб бораман.

Биз клубга мавсумнинг ўртасида, мураккаб пайтда келгандик. Мен кўп сабоқ олдим. Шубҳасиз, яхшироқ уддалашим мумкин бўлган жиҳатлар бор эди, аммо ижобий лаҳзалар ҳам бўлди», — дея Росениорнинг сўзларини келтиради журналист Низаар Кинселла.

Маълумот учун, англиялик мутахассис Франция клуби билан 2028 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар