Собиқ «Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини яна «Челси»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Тhe Sun хабар берди.
Манбага кўра, агар 34 ёшли футболчи Англия Премер-лигасида қолишга қарор қилса, «Челси»дан тушадиган таклиф унинг учун устувор вариант бўлади.
Шунингдек, Салоҳ Туркиянинг «Бешиктош», «Фенербаҳче» ва «Галатасарой» клубларидан ҳам жиддий таклифлар олган. Қайд этилишича, Саудия Арабистони клубларининг таклифлари молиявий жиҳатдан энг юқори эмас.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ 2014–2016 йилларда «Челси» сафида ҳам тўп тепган. Кейинчалик у «Ливерпул»да тўққиз мавсум ўйнаб, УEФА Чемпионлар лигаси, Англия Премер-лигаси, Англия кубоги ва УEФА Суперкубогини қўлга киритди.
2025/26 йилги мавсумда мисрлик ҳужумчи 41 та учрашув ўтказиб, 12 та гол ва 10 та ассист қайд этди. Ҳозирда у эркин агент мақомида, Transfermarkt эса унинг трансфер қийматини 22 миллион евро деб баҳоламоқда.