Белгиялик вингер Леандро Троссар «Арсенал» мухлисларига хайрлашув мурожаатини йўллади.
31 ёшли футболчи Лондон клубини тарк этиб, Туркиянинг «Бешиктош» клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади.
«Мен ҳар доим клуб ва сиз, мухлислар учун юз фоиз кучим билан ўйнадим. Биз биргаликда жуда кўп унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирдик. Айниқса, ўтган мавсумда чемпионликни қўлга киритганимизни умрбод эслаб қоламан.
Ишончим комил, ҳали яна учрашамиз. Клубга бундан кейин ҳам муваффақият тилайман. Қаерда бўлмай, доимо «Арсенал»ни қўллаб-қувватлайман. Бир марта «тўпчи» бўлсанг, доим «тўпчи» бўлиб қоласан. Ўзингизни асранг», — деб ёзди Троссар ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Белгиялик футболчи «Арсенал» сафида жами 171 та учрашув ўтказиб, 36 та гол ва 34 та ассист муаллифига айланди.
Унинг трансфери «Бешиктош»га 18 миллион еврога тушди.
