Мэйсон Гринвуд «Фенербаҳче» футболчисига айланди.
Туркия клуби 24 ёшли вингерни «Марсел»дан 39 миллион еврога сотб олганини расман эълон қилди. Трансфер пули уч йил давомида учта тенг тўлов орқали амалга оширилади.
Англиялик футболчи «Фенербаҳче» билан 4 йиллик шартнома имзолади.
Ўтган мавсумда Гринвуд Лига 1 доирасида «Марсел» сафида 32 та баҳсда майдонга тушиб, 16 та гол урган ва 7 та голга ассистентлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Гринвуд «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси саналади. Шунингдек, у «Хетафе»да ҳам ўйнаган.
«Фенербаҳче» Гринвуд трансферини эълон қилди
Футбол
15 июл, 09:20
«МЮ» тарбияланувчиси фаолиятини Истанбул клубида давом эттиради.
Foto: Fenerbahce SK