Туркия Суперлигаси 6-турида «Башакшеҳир» ўз майдонида «Генчлербирлиги»га қарши беллашди. Унда истанбулликлар 4:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов дубл қайд этди. Унинг Суперлигадаги голлари сони 6 тага етди.
Бу баҳсда Элдор асосий таркибда майдонга тушиб, 77-дақиқада захирага олинди. Аббосбек Файзуллаев эса 77-дақиқада ўйинга қўшилди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Башакшеҳир» турнир жадвалида 7 очко билан 12-ўринга кўтарилди. 7 очкоси бор «Генчлербирлиги» эса 13-поғонани эгаллаган.
Туркия Суперлигаси. 6-тур
Башакшеҳир — Генчлербирлиги 4:0
Голлар: Олсен 9, Шомуродов 33, 65, Зелке 53 пеналти
Башакшеҳир – Муҳаммад, Карбовник, Эмин, Ба, Саба, Умут, Кемен (Эргун, 62), Олсен, Брнич (ФАЙЗУЛЛАЕВ, 77), Зелке (Йилдирим, 69), ШОМУРОДОВ (Озжан, 77).
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади