Туркия чемпионатининг 6-туридан сўнг қуйи дивизиондан чиққан дебютант пешқадам бўлиб олди.
Ўтган турда «Башакшеҳир»ни 5:0 ҳисобида тор-мор этган «Амедспор» (13) клуби бу сафар етакчилардан бири «Бешиктош»ни (12, 3-ўрин) мағлубиятга учратди ва қўшимча кўрсаткичларга кўра «Галатасарой»ни (13, 2-ўрин) ортда қолдирган ҳолда 1-ўринга кўтарилиб олди.
«Фенербаҳче» (10, 6-ўрин) эса аутсайдер «Эюпспор» (3, 18-ўрин) дарвозасига жавобсиз 8 та тўп киритди. Мурики покерга эришди, Гринвуд дубл ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Туркия Суперлигаси. 6-тур. 20 сентябр
Амедспор — Бешиктош 3:2
Голлар: Орбан (13), Саба (22), Соялп (59) — Влаҳович (55), Кўкчу (90+8, пеналти).
Фенербаҳче — Эюпспор 8:0
Голлар: Гринвуд (4 пеналти, 80), Мурики (7, 21, 47, 55), Гендузи (38), Қаҳвачи (45+1)
Туркия Суперлигаси. «Фенербаҳче» 8:0 ҳисобида ютди, «Амедспор» пешқадамга айланди
Футбол
20 сентябр, 16:25
Мурики покер қайд этди, Гринвуддан дубл+ассист.
Foto: Fenerbahce SK
20.09.2026
FT
Туркия Суперлигаси
Фенербахче
8
:
0
Эюпспор
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади