Бугун
8
Ўзбек

Аргентина ва Англия ЖЧ тарихидаги антирекордни қайд этди

Футбол
15 июл, 16:07
Яримфиналнинг дастлабки 30 дақиқасида дарвоза томон бирорта ҳам зарба йўлланмади.
Аргентина ва Англия ЖЧ тарихидаги антирекордни қайд этди
Foto: Getty Images
15.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Англия Англия 1 : 2 Аргентина Аргентина

Аргентина ва Англия ўртасидаги ЖЧ-2026 яримфинали Жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноодатий антирекорд билан ёдда қолди.

1966 йилдан буён юритиб келинаётган статистикага кўра, мундиал тарихида илк бор ўйиннинг дастлабки 30 дақиқаси давомида жамоалар дарвоза томон бирорта ҳам зарба бермади.

Аввалги антирекорд ҳам Англияга тегишли эди. Чоракфиналдаги Норвегияга қарши баҳсда илк зарба фақат 29-дақиқада амалга оширилганди.

Ярим соат ичида жамоалар жами 11 марта қоида бузди. Шундан 6 та фол Аргентина, 5 та фол эса Англия ҳисобига ёзилди.

Қайд этилишича, учрашувдаги илк зарба 33-дақиқада амалга оширилди. Бу ҳам Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг кеч қайд этилган илк зарба бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Аргентина Аргентина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар