Live
1
Ўзбек

«Галатасарой» «Челси» собиқ яримҳимоячисини ижарага олди

Футбол
15 июл, 15:40
Лесли Угочукву мавсумни Туркия чемпиони сафида ўтказади.
«Галатасарой» «Челси» собиқ яримҳимоячисини ижарага олди
Foto: Getty Images

«Галатасарой» франциялик яримҳимоячи Лесли Угочукву трансферини расман эълон қилди.

22 ёшли футболчи «Бёрнли»дан 3,5 миллион евро эвазига ижара асосида Истанбул клубига кўчиб ўтди.

Угочукву «Ренн» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2023 йилда 27 миллион евро эвазига «Челси»га трансфер қилинган. 2024/25 йилги мавсумни ижара асосида «Саутҳэмптон»да ўтказган, 2025 йилда эса «Челси»ни бутунлай тарк этиб, «Бёрнли» сафига қўшилган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Галатасарой» ўтган мавсум Туркия чемпионига айланган ва янги мавсумда УEФА Чемпионлар лигасида иштирок этади. «Бёрнли» эса Англия Премер-лигасидан тушиб кетгани сабабли 2026/27 йилги мавсумни Чемпионшипда ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Галатасарай Галатасарай
Бугунги янгиликлар