«Ан Наср» ҳужумчиси Жон Дуран фаолиятини «Галатасарой»да давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда Фанатик нашри хабар берди.
Манбага кўра, томонлар 22 ёшли колумбиялик футболчининг ижара трансфери бўйича келишувга эришган. Дуран «Галатасарой»да йилига 4 миллион евро маош олади, қолган иш ҳақи эса Саудия Арабистони клуби томонидан тўланади.
Қайд этилишича, футболчи расмий шартнома имзоланишини кутмоқда ва барча ҳужжатлар расмийлаштирилгач, Истанбулга йўл олади.
Ўтган мавсум Дуран ҳам ижара асосида тўп тепган. У мавсумнинг биринчи ярмида «Фенербаҳче» сафида 10 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Иккинчи ярмида эса «Зенит» таркибида 6 та ўйинда иштирок этиб, битта гол урган.
Эслатиб ўтамиз, Жон Дураннинг «Ан Наср» билан тузган амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади.