Бугун
28
Ўзбек

ЖЧ-2026. Opta талқинига кўра чоракфинал босқичи доирасидаги баҳслар учун тахминлар эълон қилинди

Футбол
9 июл, 04:30
Кейинги босқичга чиқиш учун энг юқори фоиз Франция миллий жамоасига берилган.
ЖЧ-2026. Opta талқинига кўра чоракфинал босқичи доирасидаги баҳслар учун тахминлар эълон қилинди
Фото: Getty Images

Opta статистик портали 2026 йилги жаҳон чемпионати чоракфинал босқичи доирасидаги баҳслар учун тахминларини эълон қилди.

Кейинги босқичга чиқиш учун энг юқори фоиз Франция миллий жамоасига берилган (74 фоиз). Энг тенг ва олдиндан башорат қилиш қийин бўлган қарама-қаршилик эса Англия ва Норвегия ўртасидаги учрашув деб баҳоланган.

Яримфиналга чиқиш эҳтимоли:

  • Франция — 74% | Марокаш — 26%;
  • Испания — 70% | Бельгия — 30%;
  • Аргентина — 69% | Швейцария — 31%;
  • Англия — 62% | Норвегия — 38%.

Аввалроқ Франция Opta талқинига кўра 2026 йилги жаҳон чемпионати ғолиблигига асосий даъвогар экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар