Бугун
28
Ўзбек

Артета Бруно Гимараэс трансферини шахсан бошқармоқда

Футбол
9 июл, 05:44
«Арсенал» бразилиялик яримҳимоячи учун яна бир таклиф билан чиқишга тайёр.
Артета Бруно Гимараэс трансферини шахсан бошқармоқда
Foto: Getty Images

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета «Нюкасл» яримҳимоячиси Бруно Гимараэс трансферини амалга ошириш учун шахсан ташаббус кўрсатмоқда.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, Лондон клуби яқин кунларда «Нюкасл»га янги таклиф юборишни режалаштирмоқда. Бироқ трансфернинг амалга ошиши, аввало, инглиз клубининг позициясига боғлиқ бўлади.

Қайд этилишича, футболчининг шахсий шартларини келишиш муаммо туғдирмайди. Томонлар бу борада принципиал келишувга эришишга яқин.

Романо маълумотига кўра, музокараларда ҳеч қандай воситачи иштирок этмаяпти. Трансфер устида футболчининг агентлари — Жулиано Бертолуччи, Киа Журабчиан ва Алексис Малаволта бевосита ишламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар