Live
1
Ўзбек

Бруно Гимараэс «Арсенал»га ўтишни хоҳламоқда

Футбол
8 июл, 14:21
Бразилиялик яримҳимоячи бу истагини «Нюкасл» раҳбариятига маълум қилган.
Бруно Гимараэс «Арсенал»га ўтишни хоҳламоқда
Foto: Getty Images

«Нюкасл» ва Бразилия миллий жамоаси яримҳимоячиси Бруно Гимараэс фаолиятини «Арсенал»да давом эттирмоқчи. Бу ҳақда журналист Девид Орнштейн хабар берди.

Манбага кўра, 28 ёшли футболчи ўз истагини «Нюкасл» раҳбариятига етказган. Энди «Арсенал» ушбу трансфер бўйича музокараларни фаоллаштириши кутилмоқда.

Қайд этилишича, лондонликлар бразилиялик яримҳимоячи учун қарийб 70 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Шунингдек, Орнштейннинг таъкидлашича, футболчининг шахсий шартлари муаммо туғдирмайди, бироқ «Нюкасл» ўз етакчиларидан бирини қўйиб юборишни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Бруно Гимараэс 2022 йилдан буён «Нюкасл» сафида тўп тепмоқда. Фаолияти давомида у «Аудакс», «Атлетико Паранаенсе» ва Франциянинг «Лион» клубларида ҳам ўйнаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар