Live
1
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Дрегушинни «Фиорентина»га ижарага берди

Футбол
8 июл, 14:30
Руминиялик ҳимоячи мавсум якунида мажбурий сотиб олиш шарти билан Флоренция клубига ўтди.
«Тоттенҳэм» Дрегушинни «Фиорентина»га ижарага берди
Foto: Getty Images

«Тоттенҳэм» ҳимоячи Раду Дрегушиннинг «Фиорентина»га ўтганини расман эълон қилди.

Руминиялик футболчи Италия клубида бир мавсум ижара асосида тўп тепади. Келишувда мавсум якунида мажбурий сотиб олиш банди ҳам мавжуд.

Дрегушин «Тоттенҳэм» сафида икки ярим йил фаолият олиб борди. У ўтган мавсум Лондон клуби билан УEФА Европа лигаси бош совринини қўлга киритган. Шу давр мобайнида ҳимоячи барча мусобақаларда жами 48 та баҳсда майдонга тушди.

Шунингдек, 23 ёшли футболчи Руминия миллий жамоасининг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Унинг ҳисобида терма жамоа сафида 30 та баҳс бор.

Эслатиб ўтамиз, «Фиорентина» 2025/26 йилги А Серия мавсумини 42 очко билан 14-ўринда якунлаб, элитадаги ўрнини сақлаб қолган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Фиорентина Фиорентина
Бугунги янгиликлар