Бугун
14
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Крупи учун 100 миллион евро таклиф қилмоқчи

Футбол
7 июл, 06:00
Лондон клуби «Борнмут» ҳужумчисини ёзги трансферлар ойнасидаги асосий мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда.
«Тоттенҳэм» Крупи учун 100 миллион евро таклиф қилмоқчи
Foto: Getty Images

«Тоттенҳэм» яқин кунларда «Борнмут» ҳужумчиси Эли Жуниор Крупи трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда журналист Жеймс Девис хабар берди.

Манбага кўра, лондонликлар 20 ёшли франциялик футболчи учун қарийб 100 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда. Қайд этилишича, «Тоттенҳэм» бош мураббийи Роберто Де Зерби футболчининг ўзи билан шахсан музокара ўтказган ва шундан сўнг клуб трансферни амалга оширишга жиддий киришган.

Аввалроқ Эли Жуниор Крупининг ўзи ҳам фаолиятини айнан «Тоттенҳэм»да давом эттиришни истаётгани, бунга Роберто Де Дзербининг лойиҳаси сабаб бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 35 та баҳсда майдонга тушиб, 13 та гол муаллифига айланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Борнмут Борнмут
Бугунги янгиликлар