Бугун
31
Ўзбек

Расман: Малком – «Ал Жазира» футболчиси

Футбол
21 август, 17:37
Бразилиялик 29 ёшли футболчи янги жамоасида 10-рақам остида майдонга тушади.
Расман: Малком – «Ал Жазира» футболчиси
Фото: Al Jazira

БААнинг «Ал Жазира» клуби ҳужумчи Малком Фелипе билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

Қайд этилишича, бразилиялик 29 ёшли футболчи янги жамоасида 10-рақам остида майдонга тушади. Малком «Ал Жазира» сафига эркин агент сифатида қўшилди. Бундан аввал у Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби билан шартномасини муддатидан олдин бекор қилган эди.

Маълумот учун, у Риёд клуби сафида 2023 йилдан буён ўйнаб келаётганди. У жамоа сафида 138 та учрашувда 48 та гол урган ва бир қатор совринларни қўлга киритган.

Ўтган мавсумда у барча турнирлар доирасида 37 та ўйинда 9 та гол қайд этган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Джазира Аль-Джазира
Бугунги янгиликлар