«Манчестер Сити» клуби «Палмейрас» вингери Аллан Элиас трансфери устида ишламоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, инглиз клуби 22 ёшли футболчи билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришган.
Энди «Манчестер Сити» трансферни амалга ошириш учун «Палмейрас» билан келишиши керак. Клублар ўртасидаги музокаралар аллақачон бошланган, бироқ ҳозирча трансфер суммаси бўйича якуний келишувга эришилмаган.
Аллан «Сити»да Савинонинг ўрнини эгаллаши мумкин. Футболчи бу мавсумда клуби сафида барча турнирлар доирасида 41 та беллашувда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 5 та ассистни қайд этган. Transfermarkt унинг бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.