Бугун
51
Ўзбек

«Челси» «Ман Сити»га Энцо Фернандесни 164 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилди

Футбол
20 август, 03:25
Футболчи ҳамон «шаҳарликлар» сафига кўчиб ўтиш ниятида.
«Челси» «Ман Сити»га Энцо Фернандесни 164 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилди
Фото: Getty Images

«Челси» «Манчестер Сити»га аргентиналик яримҳимоячи Энцо Фернандесни 164 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Topskills Sports UK хабар берди.

Маълум қилинишича, Фернандес ҳамон «шаҳарликлар» сафига кўчиб ўтиш ниятида. Бироқ трансферни амалга ошириш учун футболчининг ўзи ташаббус кўрсатмайди.

«Манчестер Сити» эса Энцони сотиб олиш вариантини кўриб чиқишдан олдин ўз футболчиларидан бирини сотишни режалаштирмоқда.

Маълумот ўрнида, 25 ёшли яримҳимоячи ўтган мавсум барча турнирларда 54 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 7 та ассист амалга оширди. Аввалроқ Мареска Энцо Фернандесни «Манчестер Сити»да кўришни истаётгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Челси Челси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар