Бугун
51
Ўзбек

«Барса» Кундени 80 млн евродан камига сотмайди

Футбол
20 август, 02:30
Ҳозирда «Челси» ҳимоячи трансферини жиддий кўриб чиқишга тайёр.
«Барса» Кундени 80 млн евродан камига сотмайди
Фото: Getty Images

«Барселона» Жюл Кундега «Челси» томонидан қизиқиш билдирилгач унга 80 миллион евро нарх белгилади. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.

«Кўклар» Мало Гюстонинг «Манчестер Сити»га трансфери якунланган тақдирда, Кунде трансферини жиддий кўриб чиқишга тайёр. «Кўк-анорранглилар» эса бу ёзда Жюлнинг 80 миллион евродан камроқ суммага кетишига йўл қўймоқчи эмас.

Маълумот ўрнида, франциялик футболчининг каталонияликлар билан шартномаси 2030 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt айни вақтда ҳимоячининг нархини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.

Аввалроқ «Ливерпул» Кунде учун 80 миллион евро таклиф қилишга тайёр экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Челси Челси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар