«Челси» янги мавсум учун асосий таркиб футболчиларининг рақамларини расман эълон қилди.
Рўйхатдан 25 ёшли украиналик вингер Михаил Мудрик ҳам ўрин олди. Лондонликлар футболчи учун яна бир рақам ўзгаришини тайёрлаган.
Янги мавсумда Мудрик 33-рақамда ўйнайди. «Челси»га ўтганидан сўнг Мудрик аввал 15-рақамда ҳаракат қилган, кейин эса жамоанинг нуфузли 10-рақамини олганди. Шу тариқа, 33-рақам Мудрикнинг «Челси»даги учинчи рақами бўлади.
Жамоанинг бошқа футболчиларида ҳам ўзгаришлар бўлди. Ўтган мавсумда «Челси»нинг энг яхши футболчиси деб топилган Жоао Педро 9-рақамни олди, Уэсли Фофана эса 3-рақамда ўйнайдиган бўлди. Ёзги трансфер ойнасида жамоага қўшилган Морган Рожерс эса 17-рақамда майдонга тушади.
Аввалроқ Мудрик 615 кундан сўнг илк бор «Челси» сафида майдонга тушгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади