Бугун
51
Ўзбек

«Челси»нинг тўрт футболчиси асосий жамоадан алоҳида шуғулланмоқда – манба

Футбол
20 август, 00:44
«Челси» вазиятни диққат билан назорат қилмоқда.
«Челси»нинг тўрт футболчиси асосий жамоадан алоҳида шуғулланмоқда – манба
Фото: Getty Images

«Челси»нинг тўрт нафар футболчиси асосий жамоадан алоҳида тарзда машғулот ўтказмоқда.

Sky Sports хабарига кўра, ҳимоячилар Аксел Дисаси ва Тосин Адарабиойо, ҳужумчилар Николас Жексон ҳамда Лиам Делапнинг клубдаги келажаги ҳозирча ноаниқ бўлиб турибди.

Манбага кўра, мазкур футболчилар асосий жамоадан алоҳида гуруҳда шуғулланмоқда. Бироқ улар ўтган йили Раҳим Стерлинг билан юзага келган вазиятдан фарқли равишда, клубнинг асосий инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятига эга.

Хабар қилинишича, алоҳида машғулот ўтказаётган футболчилар ҳам асосий таркиб аъзолари билан бир вақтда машғулот олиб боради. Уларнинг келажаги трансферлар ойнаси якунлангунига қадар ҳал қилиниши кутилмоқда.

«Челси» вазиятни диққат билан назорат қилмоқда. Бу ҳолат FIFA томонидан ёзда жорий этилган, клубларга ўз режаларига киритилмаган футболчиларни жамоадан сунъий равишда ажратиб қўйишни амалда тақиқловчи янги қоидалар фонида юзага келмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар