Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби «Манчестер Сити»нинг ҳужум чизиғи вакиллари трансфери устида иш олиб бормоқда. Инсайдер Дэвид Орнштейн ўзининг X тармоғидаги саҳифасида хабар беришича, жамоа вингер Савинио ва Омар Мармушни ўз сафида кўриш истагида.
Манбанинг хабарига кўра, «Тоттенҳэм» 22 ёшли бразилиялик ва 27 ёшли мисрлик футболчини ҳужум чизиғини кучайтириш учун керакли ўйинчилар деб ҳисоблайди. Бу масалада «Манчестер Сити» билан музокаралар давом этмоқда.
Аввалроқ «Тоттенҳэм» «Бёрнли»дан дарвозабон Мартин Дубравкани, ҳимоячилар Ян Паул ван Хекке («Брайтон»), Маркос Сенеси («Борнмут»), Эндрю Робертсон («Ливерпул»), яримҳимоячилар Матеуш Фернандеш («Вест Ҳэм») ва Сандро Тонали («Ньюкасл»)ни ўз таркибига қўшиб олган эди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади