Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг янги мавсумига қуръа ташланди.
Бу маросимда Ўзбекистон миллий футзал жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендес иштирок этди.
1-тур жуфтликлари билан танишинг:
Лочин – БМБ
Самарқанд – Олмалиқ
Насаф – Сайхун
Нурафшон – Зарафшон
Максам-Чирчиқ – Хоразм
Дастлабки тур ўйинлари 4-9 сентябр кунлари Жиззах шаҳридаги Вилоят футбол академияси спорт залида бўлиб ўтади.