MLS 20-туридан ўрин олган «Филаделфия» ҳамда «Интер Майами» жамоалари ўртасидаги беллашув бўлиб ўтди.
Ушбу баҳсда томонлар 2:2 ҳисобидаги жанговор дурангга имзо чекди. Меҳмонлар сафида Лионел Месси ушбу учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди ва бир голга муаллифлик қилди. Шу тариқа, аргентиналик футболчининг фаолиятидаги умумий голлари сони 922 тага етди.
Айни вақтда «Интер Майами» 39 очко билан умумий турнир жадвалининг 2-поғонасида қайд этилган бўлса, «Филаделфия» 20 очко тўплаган ҳолда 26-ўринни банд этган.
MLS, 20 август.
Филаделфия — Интер Майами 2:2
Голлар: Василев 11, Пиерре 58 — Пинтер 21, Месси 26.
Четлатишлар: Салливан 90+13 — Брайт 90+13.
Интер Майами — Сент Клейр, Фрэй, Лужан, Фалкон, Регилон (Аллен 73), Брайт, Сеговия (Айала 73), Каземиро, Пинтер (Руис 90), Месси, Суарес.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади