Live
1
Ўзбек

Месси 2014 йилдан бери илк бор кетма-кет учта пеналтидан гол ура олмади

Футбол
16 август, 04:55
Лео бунга қадар 2026 йилги мундиалда Австрия ва Мисрга қарши ўйинларда хатога йўл қўйганди.
Месси 2014 йилдан бери илк бор кетма-кет учта пеналтидан гол ура олмади
Фото: Getty Images
15.08.2026 FT MLS USA Нэшвилл Нэшвилл 4 : 1 Интер Майами Интер Майами

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси MLS доирасида «Нэшвилл»га қарши ўйин (1:4)да пеналтидан фойдалана олмади.

Шу тариқа, 39 ёшли футболчи 2014 йилдан бери илк бор кетма-кет учта пеналтини голга айлантира олмади.

Месси бунга қадар 2026 йилги жаҳон чемпионатида Австрия (2:0) ва Миср (3:2)га қарши ўйинларда Аргентина миллий жамоаси сафида пеналтидан фойдалана олмаганди.

«Нэшвилл»га қарши учрашувнинг 23-дақиқасида эса Лионел пеналтидан тўпни дарвозанинг пастки чап бурчагига йўллади, аммо рақиб дарвозабони Брайан Шваке зарбани қайтарди.

Маълумот ўрнида, Месси 2023 йил ёзидан буён «Интер Майами»да ўйнаб келмоқда. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил охиригача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нэшвилл Нэшвилл
  • Интер Майами Интер Майами
  • MLS USA MLS USA
Бугунги янгиликлар