«Бенфика» дарвозабони Анатолий Трубин «Ювентус»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, 25 ёшли украиналик футболчи ҳамон «Ювентус»нинг трансфер рўйхатида турибди. Аввалроқ туринликлар «Бенфика» талаб қилган 30 миллион еврони тўлашдан бош тортганди.
Трубиннинг ўзи эса трансферга очиқ. Бунга унинг Португалия клубидаги асосий таркибдаги ўрнини йўқотгани сабаб бўлмоқда.
Дарвозабон янги мавсумда Европа Лигаси саралашининг иккита баҳсида майдонга тушиб, икки гол ўтказиб юборди. Қолган учта баҳсда эса захира ўриндиғида қолди.
Трубиннинг «Бенфика» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Тransfermarkt футболчининг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.