Live
12
Ўзбек

Фофана «Милан»дан «Ювентус»га ўтиши мумкин

Футбол
15 август, 11:11
«Милан» франциялик яримҳимоячини Турин клубига сотиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Фофана «Милан»дан «Ювентус»га ўтиши мумкин
Foto: Getty Images

Франциялик яримҳимоячи Юссуф Фофана «Ювентус» футболчисига айланиши мумкин. «Милан» айни пайтда бундай трансфер имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Pianeta Milan хабар берди.

Аввалроқ Фофана Англиядан келган бир қатор таклифлар сабаб фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалганди. Манбага кўра, «Милан» футболчисини 17–18 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионатининг янги мавсуми келаси ҳафта охирида бошланади. «Милан» 1-турда сафарда «Торино»га қарши баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Ювентус Ювентус
Бугунги янгиликлар