Себастиан Покониоли Шотландия миллий жамоасининг янги бош мураббийига айланади. Бу ҳақда The Times хабар берди.
39 ёшли белгиялик мутахассис яқин вақт ичида Шотландия миллий жамоаси бош мураббийи сифатида расман таништирилиши кутилмоқда. У ушбу лавозимда 2026 йилги жаҳон чемпионатида муваффақиятсиз иштирок этиб, гуруҳ босқичидан ўта олмаган жамоа бош мураббийи Стив Кларк ўрнини эгаллайди.
Покониоли мураббийлик фаолияти давомида «Юнион Сен-Жил» ва «Монако»ни бошқарган. У «Юнион Сен-Жил» билан Белгия чемпионлигига эришган.
Аввалроқ Шотландия миллий жамоаси Стив Кларк билан янги меҳнат шартномаси имзолагани маълум қилинганди.