Live
12
Ўзбек

Ди Лоренcо «Наполи» билан шартномасини 2030 йилгача узайтирди

Футбол
15 август, 11:15
Италиялик ҳимоячи фаолиятини Неапол клубида давом эттиради.
Ди Лоренcо «Наполи» билан шартномасини 2030 йилгача узайтирди
Foto: Getty Images

«Наполи» ва Жованни Ди Лоренсо шартномани 2030 йилгача узайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира маълум қилди. Расмий эълон яқин кунларда амалга оширилиши кутилмоқда.

Айни пайтда Ди Лоренсо ўтган мавсумда олган жароҳатидан тикланишда давом этмоқда. «Наполи» ўтган мавсумни А Cерия турнир жадвалида иккинчи ўринда якунлаган.

Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионатининг янги мавсуми келаси ҳафта охирида бошланади. «Наполи» 1-турда сафарда «Женоа»га қарши баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
Бугунги янгиликлар