Инсайдер Николо Скиранинг эксклюзив маълумотига кўра, «Наполи» ва «Челси» марказий ҳимоячи Бенуа Бадяшилнинг трансфери бўйича бугун, 13 август куни янги музокаралар ўтказади.
«Наполи» франциялик футболчини 20 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олишга тайёр. «Челси» эса кейинчалик футболчини тўлиқ трансфер қилиш учун 30 миллион евро талаб қилмоқда. Манба томонлар 25–27 миллион евро атрофидаги суммага келишиши мумкинлигини қайд этган. Бундан ташқари, неаполликлар ижара учун яна 3 миллион евро тўлаши мумкин.
Бадяшилнинг ўзи «Наполи»га ўтишга розилик берган.
Маълумот учун, 25 ёшли футболчи ўтган мавсумда «Челси» сафида барча турнирларда 16 та баҳсда майдонга тушиб, самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмаган.