Бугун
45
Ўзбек

«Ливерпул» икки нафар вингерни сотиб олиши мумкин

Футбол
13 август, 05:40
Мерсисайд клуби трансфер ойнаси ёпилгунига қадар қанот ҳужумчиларини таркибга қўшиши мумкин.
«Ливерпул» икки нафар вингерни сотиб олиши мумкин
Foto: Getty Images

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, «Ливерпул» трансфер ойнаси якунига қадар икки нафар вингер сотиб олиши мумкин.

Манбага кўра, бу Коуди Гакпо «Тоттенҳэм»га ўтган тақдирда амалга ошиши мумкин. Ҳозирда «Ливерпул» «ПСЖ» билан Бредли Баркола трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Шу билан бирга, мерсисайдликлар яна бир вингер трансферини ҳам амалга ошириши мумкин.

«Ливерпул»нинг трансфер рўйхатидан Ибрайим Мбае ҳам жой олган. Бироқ айни пайтда унинг трансфери клуб учун қиммат ҳисобланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» ўтган мавсумда Премер-лигани 60 очко билан бешинчи ўринда якунлаган. Янги мавсумни «қизиллар» 23 август куни сафарда «Нюкасл»га қарши баҳс билан бошлайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар