Бугун
7
Ўзбек

«Ливерпул» яримҳимоячиси «Интер»нинг устувор трансфер мақсади

Футбол
12 август, 06:00
Милан клуби Кертис Жонснинг трансферини 35 миллион еврога якунлашни режалаштирмоқда.
«Ливерпул» яримҳимоячиси «Интер»нинг устувор трансфер мақсади
Foto: Getty Images

«Ливерпул» марказий яримҳимоячиси Кертис Жонс «Интер»нинг устувор трансфер мақсадига айланган. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, «Интер» 25 ёшли англиялик футболчининг трансферини 35 миллион еврога амалга оширишни режалаштирмоқда. Ҳозирча томонлар ўртасида ҳеч қандай келишув мавжуд эмас.

Италия чемпиони аввал Давиде Фраттезини сотишни режалаштирмоқда. Шундан сўнг миланликлар Жонснинг трансфери бўйича ҳаракат бошлайди.

Маълумот учун, Кертис Жонс 2025/26 йилги мавсумда барча турнирларда 49 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар