«Манчестер Сити» дарвозабон Херонимо Рулини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
Қайд этилишича, 34 ёшли кипер «шаҳарликлар» билан 2028 йилнинг ёзига қадар битим имзолаган.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, «Манчестер Сити» Рулининг трансфери учун «Марсел»га 3,8 миллион евро тўлайди.
Ўтган мавсумда у Франция чемпионатида 29 та ўйин ўтказиб, шулардан саккизтасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Херонимо фаолияти давомида «Аякс», «Вилярреал» ва «Реал Сосиедад» жамоаларида ўйнаган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади