Бугун
7
Ўзбек

«Манчестер Сити» Энцо Фернандес трансфери бўйича музокараларни бошлади

Футбол
11 август, 23:30
«Челси» аргентиналик яримҳимоячи учун 120 миллион фунт талаб қилмоқда, бироқ футболчини жамоада олиб қолишга ҳам тайёр.
«Манчестер Сити» Энцо Фернандес трансфери бўйича музокараларни бошлади
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» «Челси» яримҳимоячиси Энцо Фернандесни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «шаҳарликлар» аллақачон 25 ёшли аргентиналик футболчининг вакиллари билан боғланган. «Манчестер Сити» трансфер бўйича музокаралар ўтказиб, футболчининг нархини пасайтиришга эришишга умид қилмоқда.

Бироқ «Челси» Фернандесни осонликча қўйиб юбормоқчи эмас. Лондон клуби футболчи учун 120 миллион фунт талаб қилмоқда ва айни пайтда аргентиналик яримҳимоячини жамоада сақлаб қолиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, Энцо Фернандес ўтган мавсум АПЛда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урган. «Челси» футболчини 2023 йилда «Бенфика»дан катта трансфер суммаси эвазига ўз сафига қўшиб олган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар