Бугун, 12 август куни УEФА Суперкубоги учун «ПСЖ» ва «Астон Вилла» ўртасида баҳс бўлиб ўтади.
Оpta Analyst маълумотларига кўра, «ПСЖ»нинг асосий вақтда ғалаба қозониш имконияти 45 фоизни ташкил этади. «Астон Вилла»нинг ғалаба қозониш эҳтимоли 29,6 фоизга баҳоланган. Баҳснинг 90 дақиқадан сўнг дуранг билан якунланиш эҳтимоли эса 25,4 фоиз.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда УEФА Суперкубогини «ПСЖ» қўлга киритган. Парижликлар финалда Англиянинг «Тоттенҳэм» клубини асосий вақтда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, пеналтилар сериясида 4:3 ҳисобида мағлуб этган.