Бугун
14
Ўзбек

Манзамби Европа Суперкубогини ўтказиб юборади

Футбол
4 август, 15:32
Ҳозирча унинг тикланиш муддати қанча давом этиши номаълум.
Манзамби Европа Суперкубогини ўтказиб юборади
Фото: Getty Images
12.08.2026, 15:00 УЭФА Суперкубоги ПСЖ ПСЖ - : - Астон Вилла Астон Вилла

«Астон Вилла» яримҳимоячиси Йохан Манзамби Европа Суперкубоги доирасидаги «ПСЖ»га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Швейцариялик 20 ёшли футболчи ЖЧ–2026да вақтида тиззасидан жароҳат олган. Ҳозирча унинг тикланиш муддати қанча давом этиши номаълум.

Манзамби 2024 йилдан буён «Фрайбург» клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У немис жамоаси сафида барча турнирларда 58 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ўтган мавсум якунига кўра, Манзамби Европа лигасининг энг яхши ёш футболчиси деб топилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Европа Суперкубоги учун «Астон Вилла» ва «ПСЖ» ўртасидаги учрашув 12 август куни бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • УЭФА Суперкубоги УЭФА Суперкубоги
Бугунги янгиликлар