Live
6
Ўзбек

«Челси» янги дарвозабон учун 60 млн евро сарфлашга тайёр

Футбол
4 август, 12:40
Лондонликлар «Порту» клуби ва Португалия миллий жамоаси кипери Диогo Коштани ўз сафига қўшиб олмоқчи.
«Челси» янги дарвозабон учун 60 млн евро сарфлашга тайёр
Фoтo: Gettyimages

«Челси» «Порту» дарвозабони Диого Кошта билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

«Кўклар» португалияликнинг 60 миллион евролик товон пули ҳақидаги бандни фаоллаштиришга тайёр, деб хабар бермоқда Испаниянинг ««Mundo Deportivo» нашри. «Аждарлар» юлдузининг трансфери бу ёзда Лондон гранд клуби учун сўнгги йирик кириш битими бўлиши мумкин.

Transfermarkt портали дарвозабоннинг актуал трансфер нархини 40 миллион еврога баҳоланмоқда - у дунёдаги энг қиммат дарвозабонлар рўйхатида учинчи ўринда туради. Сентябр ойида футболчи 27 ёшни қарши олади.

Маълумот учун, Кошта «Порту» сафида жами 247 та ўйин ўтказган ва Португалия миллий жамоаси сафида 48 марта майдонга тушган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • FC Porto FC Porto
  • Челси Челси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар