Live
6
Ўзбек

«Нюкасл» Гимараэс ўрнига Нмечани ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
4 август, 11:28
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
«Нюкасл» Гимараэс ўрнига Нмечани ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«Нюкасл» клуби «Боруссия Д» яримҳимоячиси Феликс Нмечани ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар берди.

Манбага кўра, «қарғалар» германиялик футболчини «Арсенал»га ўтиш арафасида турган Бруно Гимараэснинг муносиб ўринбосари сифатида кўрмоқда.

Аввалроқ Нмечага «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Феликс ўтган мавсумда «асаларилар» сафида барча турнирлар доирасида 42 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар