Бугун
14
Ўзбек

Ўзбекистон Россияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин — манба

Футбол
4 август, 02:50
Россия футбол иттифоқи ўзбекистонликлар билан ушбу масала бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Ўзбекистон Россияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин — манба
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси Россия миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин. Бу ҳақда журналист Иван Карпов хабар берди.

UEFA ва FIFAнинг Россияга нисбатан санкциялари ҳамон амалда ва мамлакат миллий жамоаси ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши мумкин. Кузда Валерий Карпин бошчилигидаги жамоа бир қатор ўйинлар ўтказиши керак.

Қайд этилишича, россияликларнинг рақибларидан бири Ўзбекистон миллий жамоаси бўлиши мумкин. Россия футбол иттифоқи (РФС) ўзбекистонликлар билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Маълумот ўрнида, бу ёзда Ўзбекистон миллий жамоаси тарихда илк бор 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этди. Жамоа ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб, Колумбия (1:3), Португалия (0:5) ва Конго ДРга (1:3) мағлуб бўлди.

Шунингдек, FIFA рейтингида Россия миллий жамоаси 35-ўринда, Ўзбекистон миллий жамоаси эса 60-ўринда бормоқда. Аввалроқ ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари Усмон Тошев Россия миллий жамоасига қарши ўйнашдан хурсанд бўлишини айтиб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Россия Россия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

35+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар