«Ноттингҳэм Форест» клуби «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Теани Рейндерсни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, «шаҳарликлар» хавбеки «ўрмончилар»нинг трансфер рўйхатидан жой олган.
Аввалроқ унга «Нюкасл» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Рейндерс ўтган мавсумда барча турнирлар доирасида 47 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.