Live
4
Ўзбек

«Сити» «Реал» билан Родри бўйича музокараларни тўхтатиб қўйди

Футбол
4 август, 10:50
Инглизлар бошқа бир испан грандининг ҳаракатларини кутишмоқда.
«Сити» «Реал» билан Родри бўйича музокараларни тўхтатиб қўйди
Фoтo: Gettyimages

«Манчестер Сити» яримҳимоячи Родрининг трансфери бўйича «Реал» билан музокараларни тўхтатди. Англия клуби 30 ёшли испаниялик учун курашга «Барселона» қўшилишига ишонади.

Англия клуби «қаймоқранглилар» билан музокараларни «музлатиб» қўйди, чунки футболчи учун пойгада каталонияликларнинг фаоллашишини кутмоқда. Родри «Реал»ни афзал кўради, аммо унинг якуний қарори вазиятни «Барселона» фойдасига ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас.

Родрининг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

«Барселона»нинг қизиқиши Френки де Йонгнинг жароҳати ва яримҳимояни кучайтириш зарурати билан боғлиқ.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар