«Реал» «Лейпциг» ҳимоячиси Ян Диомандени трансфер қилиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, яқин вақт ичида клублар ўртасида навбатдаги музокаралар босқичи бўлиб ўтади.
Мадрид клуби трансферни имкон қадар тезроқ якунлашни истамоқда. «Реал» Диоманденинг тез фурсатда тиббий кўрикдан ўтишини ва «Лейпциг»нинг Австриядаги йиғинига жўнаб кетмаслигини мақсад қилган.
Манбага кўра, музокараларда ижобий силжиш кузатилмоқда ва келаси 24 соат трансфер тақдири учун ҳал қилувчи бўлиши мумкин.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади