Бугун
14
Ўзбек

«Реал» Винисиусга йилига 22 миллион евролик шартнома таклиф қилди

Футбол
4 август, 05:28
Бразилиялик вингер эса маошини 30 миллион еврогача оширишни истамоқда.
«Реал» Винисиусга йилига 22 миллион евролик шартнома таклиф қилди
Foto: Getty Images

«Реал» Винисиус Жуниор билан янги шартнома борасидаги музокараларни давом эттирмоқда.

ESPN Брасил хабарига кўра, Мадрид клуби Жаҳон чемпионатидан сўнг футболчи вакиллари билан боғланиб, унга йилига 22 миллион евро маош назарда тутилган янги битимни таклиф қилган.

Бироқ Винисиус ушбу таклифни етарли деб ҳисобламаяпти. Манбага кўра, бразилиялик футболчи янги шартнома бўйича мавсумига 30 миллион евро маош олишни истамоқда. Ҳозирда у «Реал»да йилига тахминан 17,5 миллион евро ишлаб топмоқда.

Футболчи ва унинг агентлари янги битим Винисиус фаолиятидаги энг йирик шартнома бўлиши керак, деб ҳисобламоқда. Уларнинг фикрича, клуб футболчининг жамоа учун қилган хизматларини муносиб баҳолаши лозим.

Шунингдек, хабарда айтилишича, «Арсенал» вазиятни диққат билан кузатмоқда. Аммо Лондон клуби ҳозирча на «Реал», на Винисиус вакиллари билан расмий алоқага чиққан.

Маълумот учун, Винисиус ўтган мавсум Ла Лигада 36 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар