Live
1
Ўзбек

Винисиус камроқ маошга рози - муаммо фақат мукофот пулида

Футбол
4 август, 08:02
Бразилиялик Мадридда қолиши мумкин.
Винисиус камроқ маошга рози - муаммо фақат мукофот пулида
Фoтo: Gettyimages

Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Вингер Винисиус Жуниор шартномасини узайтириб, «Реал»да қолиши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, бразилиялик вингер музокаралар давомида маош борасидаги талабларини камайтиришга тайёр.

Бу вазиятда асосий муаммо футболчи янги шартнома имзолагани учун олиши кўзда тутилган мукофот пулида. «Реал» ушбу бонусни тўлашга тайёр эмаслигини билдирди, чунки бу қадам келажакда бошқа футболчиларга ёмон ўрнак бўлиб хизмат қилишидан хавотирда.

Маълумот учун, Винисиус Жуниор «Реал» сафида 375 ўйинда майдонга тушиб, 128 та гол урди ва 100 та голли узатма етказиб берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар